Линклар

Amnesty International Эрон ҳукуматини дордан омон қолган маҳкумни иккинчи марта осмасликка чақирмоқда


Amnesty International ташкилотига кўра, жорий йилда Эронда 508 киши қатл қилинган.

Amnesty International ташкилотига кўра, жорий йилда Эронда 508 киши қатл қилинган.

Amnesty International – Халқаро Амнистия ташкилоти Эрон расмийларини биринчи қатлдан омон қолган маҳкумни иккинчи марта осиш қарорини бекор қилишга чақирмоқда.

37 ёшли маҳкумнинг шахси “Алиризо М” деб берилмоқда. Наркотик савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган маҳкум ўтган ҳафта Эрон шимолидаги Божнурд қамоқхонасида дорга осилган эди.

Хабарларга кўра, қамоқхона врачлари унинг ўлимини тасдиқлаганидан кейин жасад ўликхонага олиб борилглан. Эртасига эса маҳкумнинг тирик бўлгани аниқланган ва касалхонага олиб борилган. Ҳозирда у касалхонада ўзига келмоқда.

Халқаро Амнистиянинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка дастурлари директори Филип Лютер маҳкумнинг иккинчи марта қатл қилиниши “даҳшатли” ҳолат бўлиши ва “Эрон адлия тизими учун хос бўлган ноинсонийликнинг намойиш қилиши”ни таъкидлади.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, жорий йилда Эронда 508 киши қатл қилинган.
XS
SM
MD
LG