Линклар

Саудия БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзолик ҳуқуқидан воз кечди


Саудия Арабистони БМТ Хавфсизлик кенгашида аъзолик навбатидан воз кечди. Саудия Арабистони расмийлари жума куни берган баёнотида, мазкур қарор Хавфсизлик кенгашининг можаро ва урушларни бартараф қилишда самарасизлиги билан изоҳланади.

Пайшанба куни Саудия Арабистони тарихда биринчи марта Чад, Чили, Литва ва Нигерия билан биргаликда Хавфсизлик кенгашига аъзолик қилиш имконини қўлга киритган эди.

Лекин Саудия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида кенгашнинг “ишлаш механизмлари ва қўшстандартлари” унинг тинчлик йўлида ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмоқда, дейилади. Саудия Қироллиги кенгашда ислоҳотлар амалга оширилигандагина унга аъзо бўлиб қўшилишини билдирди, лекин қандай ислоҳотлар исташини аниқлаштирмади.

АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларидир. Бошқа давлаталар кенгашга навбатма-навбат аъзо бўлади.

Хавфсизлик кенгаши Суриядаги фуқаролар урушини тўхтатиш масаласида иккига бўлинган. Саудия Арабистони икки ярим йилдан бери тўхтамаётган можарода исёнчиларни қўллаб-қувватламоқда.
XS
SM
MD
LG