Линклар

Ўзбекистонлик боксчи Алишер Раҳимов номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди. Ўрта-вазндаги боксчининг ўзи Интерфакс агентлигига айтишича, ҳодиса 6 октябр куни у машғулотлардан уйга қайтаётган пайтда содир бўлган.

Интерфакс боскчининг “Тренировкадан чиқиб, уйга кетаётган пайтимда, олдимга бир неча киши келиб, “сиз Алишер Раҳимовмисиз”, деб сўрашди. Кейин бирга суратга тушишни илтимос қилишди. Шунда улардан бири газ баллончасини чиқариб юзимга сепди. Кейин мени тўқмоқ билан калтаклай бошлашди”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

35 ёшли Раҳимовнинг айтишича, унга жиддий тан жароҳати етказилгани боис россиялик 20 ёшли Айк Шахназарян билан режаланган учрашувни қолдиришга мажбур бўлган.

Раҳимов билан Шахназарян ўртасидаги учрашув 4 ноябр куни бўлиб ўтиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG