Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:42

Ҳафта суратлари: Обама ошпазлик қилди


Ўтаётган ҳафтада дунёнинг турли бурчакларидаги фотомухбирлар Қурбон ҳайити тантаналарини, Москвадаги мигрант "ов"ларини, бюджет масаласида Конгрессдаги келишмовчиликлардан зериккан президент Барак Обаманинг Вашингтон ресторанларидан бирида ошпазлик қилганини суратга туширдилар.

Ўтаётган ҳафта аввалида дунё мусулмонлари Қурбон ҳайити байрамини нишонладилар. Қурбон ҳайити куни муқаддас Ҳаж зиёратининг сўнгги амаллари бажарилди. Ҳаж қилиш учун бу йил Саудия Арабистонига 2 миллион мусулмон борди. Уларнинг орасида 5200 нафар ўзбекистонлик мусулмон ҳам бор.


Қурбон ҳайити барча мусулмон давлатларида шоду-ҳуррамлик билан нишонланди.


Ироқ пойтахти Боғдоддаги сайлгоҳлардан бирида байрам кунлари.


Покистонлик мусулмонлар қурбонлик учун сотиб олинган туяни олиб кетмоқда.


Афғонистон. Қурбонликка аталган қўй


Бағдод бозорида қурбонликка мўлжалланган қўйлар.


Қурбон ҳайити кунлари Россия полицияси Москванинг Бирюлёво мавзесидаги тартибсизликлардан сўнг тозалаш амалиётларини ўтказди. Тартибсизлик куни ва унинг эртасига полиция 1600 муҳожирни қўлга олган.







Хитойнинг Цзянси вилоятидаги Лушан шаҳрида кўприк йиқилиши ортидан ўнлаб сайёҳлар жабрланди. Хитой томонининг маълумот беришича, сайёҳлар орасида жиддий жароҳатланганлар ва ўлганлар йўқ.

Президент Барак Обама АҚШ Конгресси идавлат бюджетини тасдиқламай сиёсий қарама-қаршиликка ўтган бир пайтда америкаликлар руҳини кўтариш мақсадида Вашингтондаги ресторанлардан бирида бутербродлар ясади.


Петербург кўчаларидан бирида сунъий майса қопланган ушбу Волга ГАЗ-21 автомашинасини кўриш мумкин. Бу машинадан маҳаллий сут сотувчилар реклама сифатида фойдаланади.
XS
SM
MD
LG