Линклар

Дамашқ яқинида ўндан ортиқ ҳукумат аскари нобуд бўлди


Жарамана минтақасида 25 июл куни амалга оширилган ҳужум.

Жарамана минтақасида 25 июл куни амалга оширилган ҳужум.

Сурия пойтахти Дамашқ яқинида содир бўлган тўқнашувда 16 аскар ҳалок бўлди.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳукумат аскарлари автомобилга ўрнатилган бомба портлагани ва ортидан рўй берган отишмада ўлган.

Шанба кунги худкуш ҳужумни жиҳодчи "Ал-Нусра Фронти" амалга оширгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, воқеа аксар аҳолиси ҳукумат тарафдори бўлган насронийлар яшайдиган Жарамана минтақасида рўй берган.

Ҳукуматга қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчилар аввал ҳам Жарамана минтақасида портлашган содир этган ва минамётлардан ўққа тутган эди.
XS
SM
MD
LG