Линклар

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишда Руминиянинг Қора денгиз соҳилидаги базадан транзит маркази сифатида фойдаланиш ҳақида шартнома имзолади.

Келишувда Пентагон ўз ҳарбийларини Қирғизистоннинг Манас транзит маркази орқали эмас балки Руминиянинг Михаил Когэлничану номидаги аэропорт орқали АҚШга олиб келиши назарда тутилган.

Америка ҳарбийларининг Манас транзит марказидан фойдаланиш муддати 2014 йилда тугайди.

АҚШ ва НАТО халқаро коалиция кучларини Афғонистондан келаси йил охирига қадар олиб чиқиши режаланган.
XS
SM
MD
LG