Линклар

OzodlikOnline: Меҳнат муҳожири хавфсизлиги учун ким масъул?


Россияда ҳам ҳукумат тизимлари¸ ҳам миллатчи гуруҳлар нафрат ва ҳужумига асосий нишон бўлиб қолаëтганлар ўзбекистонлик мардикорлар экани айтилади.

Россияда ҳам ҳукумат тизимлари¸ ҳам миллатчи гуруҳлар нафрат ва ҳужумига асосий нишон бўлиб қолаëтганлар ўзбекистонлик мардикорлар экани айтилади.

Москванинг Бирюлëво мавзеида юзага чиққан погромлар бугунда Россия¸ айниқса¸ Москвадаги миллионлаб ўзбек муҳожирининг мудраëтган вулқон оғзида ўтирганини кўрсатди. Россия иқтисоди “бели”ни ушлаб турган бу муҳожирлар ҳуқуқий ва жисмоний хавфсизлиги ким томонидан¸ қандай таъминланиши керак? Душанба¸ 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да Skypeдаги OzodSkype ва OzodlikOnline манзиллари орқали шу мавзуда гаплашдик.


Россия пойтахтининг Ғарбий Бирюлёво мавзеидаги воқеалар оддий қотилликдан тортиб иқтисодий тенгсизликка қадар маҳаллий аҳолида уйғотаëтган норозилик ва ғазабнинг бирламчи нишони муҳожирлар бўлиб қолаëтганини яққол кўрсатди.



Бу ғазаб оловини ëқиш учун биргина гугурт чўпи¸ жўнгина баҳона топилса бўлди¸ ëнадиган улкан гулхан оловида ëнадиган меҳнат муҳожири¸ биринчи галда эса¸ сон бўйича Россияда биринчиликни ҳеч кимга бермай келаëтгани ўзбек муҳожирлари бўлади.

Россиядаги аксар ўзбек муҳожири икки эмас¸ балки тўрт ўт ўртасида қовурилмоқда.



Бир томондан¸ миллатчи ва скинҳедлар ҳужуми¸ иккинчи томондан эса¸ муҳожирга нисбатан популистик сиëсат қўллаб¸ муштумзўрлик қилаëтган кучишлатар тизимлари. Биринчи гуруҳ уюштирадиган ҳар қандай фитна¸ Россия қуролли тизимларига “зачистка” ва “ноқонуний меҳнат муҳожирларидан тозалаш” амалиётларини янгидан бошлаш¸ уларни миллатчилардан-да баттарроқ хўрлаш ва зўрлашга асос яратмоқда.

Россиядаги ўзбек муҳожирини тириклайин ëқаëтган бирламчи икки ўт аслида Ўзбекистонда ëнмоқда – бир томонда ишсизлик ва йўқсиллик¸ бор тирикчилиги Россиядан юборилаëтган долларга мутлақ қарам оила¸ бола-чақа боқиш босими; бошқа томондан¸ хўрлик ва зўрлик¸ бу муҳожирдан жирканишини очиқ баëн қилган¸ иложини топиб¸ ҳар хил айблар билан уни қамоққа тиқишга шай турган ҳукумат.

Айнан Ўзбекистон ҳукуматининг¸ аксарияти Россияда “қора иш” билан тирикчилик ўтказаëтган миллионлаб фуқаросидан очиқчасига юз ўгиргани¸ уларни давлат ҳимоясидан мосуво қолдиргани¸ бу муҳожирларни умумиятла хориж¸ хусусан¸ Россияда ҳамма учун энг осон нишонга айлантириб қўйди.

Мана шундай оғир шароитда Россиядаги ўзбек муҳожири хавфсизлигини таъминлашнинг йўллари борми?

Бу ишни ким¸ нимадан бошлаши керак?

Ўзбекистон раҳбари “оқ қилган” Россиядаги ўзбек мардикорларини ҳимоя қилиш учун қандай ҳуқуқий тизимларга эҳтиëж бор?

Ҳозирги ҳуқуқий бўшлиқда қолаëтган ўзбек муҳожири ўз жисмоний хавфсизлигини қандай таъминлаши мумкин?

Бу ишда ëрдам берувчи халқаро тизимлар¸ халқаро қонунлар борми?

Россияда ўзингиз ва бошқа ҳамюртларингиз ҳуқуқий ва жисмоний хавфсизлигини ҳимоялаш учун гуруҳ ва уюшмалар тузилса¸ унга қўшиласизми?

Бундай гуруҳлар ташкиллаштириш ва улар фаолиятини юрғизиш учун маблағ ажратишга тайëрмисиз?

Қозоғистон¸ Жанубий Корея¸ Туркия¸ Малайзия каби ўзбек муҳожири сони ортиб бораëтган бошқа юртлардачи?


Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз. OzodlikOnline, OzodSkype каби Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG