Линклар

19 октябр кунги тантанали маросим мамлакат парламенти биносида ўтказилди.

Расмий натижаларга кўра, Озарбайжон президенти лавозими учун 9 октябр куни ўтказилган сайловда Илҳом Алиев сайловчиларнинг 85 фоиз овозини олган.

Мухолифатнинг муштарак номзоди Жамил Ҳасанли эса беш фоиз овоз олган.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчилар миссияси президент сайловида “жиддий муаммо ва камчиликлар” кузатилганини баён қилган.

Боку расмийлари танқид мухолифат аввал берган маълумотларига асосланганини таъкидлаб уни инкор қилган.

Озарбайжонни узоқ йиллар бошқарган Ҳайдар Алиев 2003 йилда вафот этганидан кейин унинг ўрнини ўғли Илҳом Алиев эгаллаган эди.
XS
SM
MD
LG