Линклар

logo-print

Олександр Тимошенко рафиқаси авф этилишини талаб қилди


Украинада 7 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко.

Украинада 7 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко.

Украинада қамоқ жазосини ўтаётган собиқ Бош вазири Юлия Тимошенконинг эри рафиқаси тиббий кўрикдан ўтиш учун вақтинча хорижга сафар қилишига имконият яратувчи қонун лойиҳасини танқид қилди.

Олександр Тимошенко Озодликка берган интервюсида умуртқаси сурункали оғриётган рафиқаси эркин аёл сифатида тиббий муолажадан ўтиши учун ҳеч бўлмаса, қисман авф этилиши кераклигини айтди.

Олександр Тимошенко буни маҳбуслар тиббий муолажадан ўтишига рухсат беришни назарда тутган қонун лойиҳаси жума куни Украина парламентига тақдим этилганидан кейин айтди.

Юлия Тимошенко ҳозир етти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

У 2009 йилда Россия билан газ шартномаси имзолашда ҳизмат салоҳиятини суистеъмол қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG