Линклар

logo-print
Интернетдаги энг машхур қидирув тизими ва видео-порталга эгалик қилувчи Google ширкати акцияси илк бор 1000 АҚШ долларидан ошди.

Жума куни Google ширкатининг битта акцияси қиммати 13,8 фоизга ошиб 1011 доллар 41 центни ташкил қилди.

Бош қароргоҳи АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Google акциялари нархи ошишига йилнинг учинчи чорагида ширкат даромади 36 фоизга кўпайгани сабаб бўлди.

Youtube.com видео портали ва Android тизимига эгалик қилувчи Google нинг акциялари қиймати сўнгги беш йил давомида икки баробарга ошди.
XS
SM
MD
LG