Линклар

logo-print

Гаровга олинган 9 ливанлик ва икки турк учувчиси ўз ватанларига қайтди


Байрут жанубидаги Бир Ал-Абид мавзеига етиб келган гаровдаги ливанлик зиёратчини яқинлари катта қувонч билан кутиб олдилар, 2013 йил 19 октябр.

Байрут жанубидаги Бир Ал-Абид мавзеига етиб келган гаровдаги ливанлик зиёратчини яқинлари катта қувонч билан кутиб олдилар, 2013 йил 19 октябр.

Суриялик исёнчилар 17 ой тутқунликда сақлаган 9 нафар ливанлик шиа шанба куни тунда Байрут шаҳрига етиб келди.

Улар август ойида ўч олиш мақсадида Ливанда ўғирлаб кетилган Туркия ҳаво йўллари авиаширкатининг икки нафар турк учувчисига алмаштирилди.

Учувчилар ҳам шанба куни Туркияга соғ-омон етиб келди.

Ливаннинг давлатга қарашли телевидениеси маълумотига кўра, 2012 йил май ойида Сурия орқали Эронга диний зиёрат учун кетаётган 9 нафар ливанлик ўғирлаб кетилган.

Суриялик исёнчилар уларни президент Башар Ал-Ассад режими ҳарбийларига ёрдамга кетаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳи жанггарилари эканлакда айблаган.

Шиа мазҳабидаги Эрон ва Ҳизбаллоҳ гуруҳи президент Ал-Ассад режимини қўллаб-қувватламоқда.

Суриялик исёнчи гуруҳлар эса Туркия томонидан дастакланмоқда.
XS
SM
MD
LG