Линклар

АҚШ Покистонга $ 1,6 миллиардлик ёрдам жўнатди


Покистон Бош вазири Навоз Шариф.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф АҚШ билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Вашингтонга сафарини бошлади.

Ташриф арафасида АҚШ Покистонга мўлжалланган 1,6 миллиард долларлик ёрдам жўнатилишига рухсат берди.

2011 йил май ойида Ал-Қоида етакчиси Уссама Бин Ладин ўлдирилгани ортидан Вашингтон ва Исломобод муносабатлари таранглашганидан кейин АҚШ Покистонга кўрсатаётган ҳарбий ва иқтисодий ёрдамини тўхтатиб қўйган эди.

Якшанба куни Навоз Шариф АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашади.

Чоршанба куни АҚШ Президенти Барак Обама Покистон Бош вазирини Оқ Уйда қабул қилиши режаланган.

Музокарада АҚШ қўшинлари келаси йил охирида Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин Покистон бу мамлакатда тинчлик ўрнатишда қандай ёрдам кўрсата олиши мумкинлиги асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Покистон хавфсизлик хизматлари Афғонистон толибларига таъсир кўрсата олгани боис тинчлик жараёнини Покистон қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга.

Обама билан учрашувда АҚШнинг пилотсиз учқичлари Покистоннинг Афғонистонга чегарадош ҳудудларни бомбардимон қилиши масаласи ҳам кўтарилиши кутилмоқда.

Покистон ўз чегара ҳудудларига ҳужумлар тўхтатилишини кўп йиллардан бери АҚШдан талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG