Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:40

Россия бўйлаб ҳайвонлар ҳимояси учун намойишлар ўтказилмоқда


Россиянинг 46 та шаҳрида ҳайвонлар ҳимояси учун намойишлар ўтказилмоқда.

“Эхо Москвы” радиоси хабарига кўра, Москвада фаоллар намойиш ўтказиладиган жой борасида ҳокимият расмийлари билан келишувга эриша олмаган.

Ташкилотчилар “Крымский набережный” ёки “Кузнецкий” кўпригида намойиш ўтказишга рухсат сўраган.

Бунинг ўрнига ҳокимият расмийлари намойишни Максим Горкий паркида ўтказишни таклиф қилган.

Натижада фаоллар Москва кўчаларида якка тартибда пикетлар ўтказишга қарор қилган.

Ҳайвонлар ҳимоячилари табиий мўйнадан фойдаланишдан воз кечишга чақирмоқда.

Уларга кўра, ҳар йили миллионлаб ҳайвон ишлаб чиқарувчилар томонидан ўлдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG