Линклар

logo-print

“Титаник”да куй чалинган скрипка 1 миллион 450 минг долларга сотилди


“Титаник” кемаси сувга чўкаётган пайтда йўловчиларни тинчлантириш учун оркестр таркибида куй чалинган скрипка кимошди савдосида 1 миллион 450 минг долларга рекорд нархда сотилди.

1912 йилги фожиада 1500 нафар йўловчи билан бирга сув қаърига ғарқ бўлган мусиқачи Валлас Хартлейнинг танасига боғлиқ ҳолда топилган мазкур скрипка Англия жанубида 19 октябр кунги кимошди савдосида сотилди.

Ташкилотчилар савдо бошланишидан олдин скрипка кўпи билан 323 минг долларга сотилиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Германияда ясалган скрипка 2006 йилда топилганидан бери унинг ҳақиқий экани қатор текширувлар натижасида исботланган. Денгиз суви зарар етказган ушбу скрипкада куй чалиш имконсиз.

Эслатиш жоизки, 2011 йил июн ойида Лондондаги кимошди савдосида Антонио Страдивари 1721 йилда ясаган ва "Lady Blunt" деб номланган ноёб скрипка 16 миллион долларга сотилган эди.
XS
SM
MD
LG