Линклар

Мисрда талабалар намойиши полиция томонидан тарқатилди


Ал-Азҳар университети дарвозаси.

Ал-Азҳар университети дарвозаси.

Якшанба куни Мисрда мамлакатнинг ҳарбий расмийлари хатти-ҳаракатига қарши норозилик билдириб чиққан талабалар полиция томонидан кўздан ёш ёқизувчи газ воситасида тарқатилди.

Маълумотларга кўра, кеча Мисрдаги етакчи Ал-Азҳар университетининг 3 мингга яқин талабаси олийгоҳга кириш йўлини ёпиб қўйган ва полициячиларга қарата тош улоқтирган. Воқеа чоғида қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шу йилнинг 3 июлида исломий қарашдаги президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан буён унинг тарафдорлари ҳарбий расмийларга қарши норозилик намойишларини мунтазам равишда ўтказиб келмоқдалар.

Мисрда ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олганларидан буён содир бўлган тўқнашувларда мингдан зиёд одам ўлдирилган, Мурсий мансуб бўлган “Мусулмон Биродарлиги” ташкилотининг 2 мингдан ортиқ аъзоси қўлга олинган.

Судланиши кутилаётган собиқ президент Муҳаммад Мурсийнинг қаерда сақланаётгани эса номаълумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG