Линклар

Петербургда рус миллатчиларининг юриши бўлиб ўтди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида якшанба куни миллатчиларнинг рухсат этилмаган юриши бўлиб ўтди.

Озодлик радиоси рус хизмати мухбирининг хабар қилишича, бу ерда миллатчилар “Апраксин двор” савдо марказига ҳужум қилганлар. Улардан бир неча нафари тартиб посбонлари томонидан қўлга олинган.

Даставвал миллатчилар “Марсово поле” майдонидаги “халқ йиғини”га йиғилганлар. Бунга ўтган ойда жон таслим қилган 15 ёшли Маша Ефремованинг ўлими сабаб бўлган.

Мазкур иш бўйича Машанинг доғистонлик тенгдоши қўлга олинган.

Кеча Марсово поледа йиғилганлар қотилнинг жазоланишини талаб қилганлар.

Йиғиндан сўнг иштирокчиларнинг анчагинаси Невский шоҳ кўчаси томон юрганлар. Улар Садовая кўчасидан Думская кўчасигача юриш уюштирганлар. Рухсат этилмаган бу акцияда юриш қатнашчилари йўлини ОМОН тўсиб чиққан ва ўзини тажовузкорона тутган бир неча кишини қўлга олган.
XS
SM
MD
LG