Линклар

logo-print
20 октябр куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Саудия Арабистонидан қайтиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Айтилишича, Жидда-Тошкент йўналишидаги учоқда ватанга қайтган зиёратчилар пойтахтдаги “Навза” масжидига олиб келиб қўйилган.

Расмий маълумотларга кўра, бу йил Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига 5 минг 200 киши борган.

Саудияда қолаётган бошқа ўзбекистонлик ҳожилар 1 ноябргача уйларига қайтишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG