Линклар

Пахтадан юқори ҳосил олган фермерга машина сотиб олиш ҳуқуқи берилади


Uzbekistan - cotton field in Uzbekistan

Uzbekistan - cotton field in Uzbekistan

21 октябрь куни Ўзбекистонда “Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом” кучга кирди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирликлари ҳамкорликда қабул қилган мазкур ҳужжатда белгилаб қўйилишича, камида 20 гектар майдонда пахта экиб, гектаридан камида 40 центнердан ҳосил олган фермерлар илғор фермер ҳисобланади ва унга Женерал Моторс - Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган машиналардан бирини бенавбат ҳамда бенавбат намунавий уй сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

Илғор деб тан олинган фермерларга, шунингдек, тасарруфидаги ер майдонининг 5 фойизига пахтадан бошқа экин экишга рухсат берилади.

Женерал Моторс - Ўзбекистон қўшма корхонасининг Россиядаги дилерларидан куни кеча олинган маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг бу мамлакатдаги бозори касодга учраган ва автосалонлар нархларни 20 фоизгача арзонлатишга мажбур бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG