Линклар

logo-print

Исроил Эронга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди


Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ядровий дастури баҳс-мунозаралар объекти бўлиб қолаётган Эронга қарши халқаро босимни кучайтиришга чақирди.

Ҳукуматнинг якшанба кунги мажлисида сўлар экан, Нетаняху Эронга қарши “халқаро босим сўздан кўра ишни кўра бошлагунимизча сақланиб қолиши керак”, деди.

Исроил бош вазири, шунингдек, “Бу босим Эрон ўз ҳарбий ядровий дастури бўйича ишларни тўхтатмагунча кучайиб боравериши” лозимлигини қўшиб қўйди.

Теҳроннинг баёнотларига кўра, унинг ядровий дастуридан мутлақ тинч мақсадлар кўзланган.

Нетаняхунинг баёноти АҚШ расмийларининг Эронга қарши санцияларнинг бироз юмшатиш эҳтимоллари тўғрисидаги баёнотлари фонида янгради.
XS
SM
MD
LG