Линклар

Қоҳирадаги черков олдида номаълум шахслар уч кишини ўлдирди


Миср Коптлар черкови етакчиси Тавадрос II

Миср Коптлар черкови етакчиси Тавадрос II

Қоҳирадаги черков олдида номаълум шахслар ўт очиб уч кишини ўлдиргани тўғрисида Миср расмийлари хабар қилди.

Маҳаллий насронийлар – коптлар ибодатхонаси олдида якшанба куни кечқурун отилган ўқлардан нобуд бўлганларнинг бири 8 яшар қиз эди.

Воқеа давомида камида 9 киши яраланди.

Полиция матбуот котибига кўра, ўтни мотоциклда ўтиб кетаётган номаълум шахслар очган.

Мисрнинг копт насронийлари Миср аҳолисининг 6 – 10 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG