Линклар

Россия Хавфсизлик хизмати Интернет устидан назоратни кучайтирмоқчи


Россия Федерал хавфсизлик хизмати Интернет устидан назоратни кучайтиришни режалаштираётгани тўғрисида “Коммерсантъ” газетаси хабар қилди.

Россияда чоп этиладиган мазкур нашрнинг душанба кунги хабарида айтилишича, Алоқа вазирлиги ФХХ билан ҳамкорликда Интернет провайдерлар 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз тармоғига Интернет-трафикни ёзиб олувчи ва сақловчи махсус ускуналар ўрнатиши кераклиги тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаган.

Айтилишича, юзерларнинг телефон номерлари, IP-адреслари, электрон адреслари ФХХнинг бевосита назорати остида бўлади.

Алоқа операторлари фикрича, маълумотларнинг бу тахлит йиғилиши ва сақланиши суд ҳукмисиз амалга оширилгани учун Конституцияга хилофдир.
XS
SM
MD
LG