Линклар

logo-print

Қамчиқдан ўтадиган йўлга бетон ётқизилади


Тошкент - Ўш йўлидаги Қамчиқ довони

Тошкент - Ўш йўлидаги Қамчиқ довони

Испаниянинг Corviam Construccion SA ширкати етакчилигидаги консорциум “Тошкент - Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисми реконструциясини бошлади.

Қиймати 211,3 миллион долларли мазкур лойиҳа тўғрисида Россиянинг Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

Айтилишича, “Қамчиқ”даги таъмирлаш ишлари келаси йилнинг ўрталарига бориб якунланади.

Жорий йил августида имзоланган шартномага мувофиқ йўлнинг 58 километрли қисмидаги икки изли асфальт қоплама 4 изли бетон қопламага алмаштирилади.

Худди шундай иш йўлнинг 116 километри билан 190 километри орасида ҳам амалга оширилиши хабар қилинди.

Лойиҳа Осиё тараққиёт банки (167,2 миллион доллар) ҳамда Ўзбекистон томонидан молиялаштирилаётгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG