Линклар

OzodNavigator: Хорижда автосалондан машина сотиб олиш машаққатми?


Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, хорижда машина олишда машинага "шапка кийдириш" одати йўқ.

Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, хорижда машина олишда машинага "шапка кийдириш" одати йўқ.

OzodNavigator дастурининг 23 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланган сонида, хорижда машина олган ёки машина олиш йўл-йўриғи билан қизиқиб кўрган ўзбеклар тажрибаси ёрдамида шу ва бошқа саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдик.


Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг учта вазирлиги пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришга фермерларни рағбатлантириш тўғрисидаги бир қарорни қабул қилди. Қишлоқ хўжалик, молия ва иқтисод вазирликлари қабул қилган қарор оддий ўзбекистонликда хайратланиш туғдирмайди. Лекин узоқ ва яқин хорижда яшаётган ўзбекистонликнинг бу қарорга кўзи тушиб қолса, ҳеч бўлмаганда мийиғида кулиб қўйса керак.

18 октябрь куни эълон қилинган қарорга кўра, юқори ҳосилдорликка эришган фермерлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни навбатсиз олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўзбекистонда машина олиш машаққат эканини яхши биладиган ўзбекистонлик бу қарорни кўриб, фермернинг омади чопибдида, деб ҳавас қилиши мумкин.



Лекин хорижда бўлган, айниқса ўша ерда яшайдиган ўзбекистонлик бу хабарни эшитиб қолса, “Ўзбекистонимиз бу масалада ҳалиям орқада-да”, дейиши турган гап.

Негалиги ҳақида OzodNavigator дастурида суҳбатлашамиз.

OzodNavigator дастурининг навбатда сони ҳам Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

Хорижда машина олганмисиз? Қанақасидан олгансиз?

Хорижда ҳам машина олиш учун навбат кутганмисиз? Кутган бўлсангиз, нега ва қанча кутгансиз?

Автосалон сотувчиси машина сотиш учун сизга қўнғироқ қилавериб, безор қилганми?


OzodNavigator дастурида бу сафар хорижда машина олган ёки машина олиш йўл-йўриғи билан қизиқиб кўрган ўзбеклар тажрибаси ёрдамида шу ва бошқа саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 23 окятбр, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.
OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG