Линклар

Волгоградда амалга оширилган портлаш қурбонлари 6 нафарга етди


Волгоградда портлатилган автобус

Волгоградда портлатилган автобус

Волгоград шаҳрида автобусда содир бўлган портлаш қурбонлари сони 6 нафарга етди.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркиннинг душанба оқшомидаги баёнотига таяниб Россиянинг Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

“6 кишининг ҳамда худкуш террорчи аёлнинг жасади топилди”, деб баёнот берган Маркин.

Айни пайтда яраланганлар сони 33 кишига етгани хабар қилинди.

Россия Тергов қўмитаси тарқатган дастлабки маълумотларга кўра, Волгоград шаҳрида автобусни доғистонлик 30 яшар Наида Ахиялова портлатган.

“Терговчилар қўлга киритган маълумотларга қараганда, бу аёл бекатлардан биридан автобусга чиқиши биланоқ портлаш содир бўлган”, дейилади Тергов қўмитаси хабарида.
XS
SM
MD
LG