Линклар

logo-print

Вашингтон Боку билан тиғиз ҳамкорликни давом эттирмоқчи


Учинчи муддатга Озарбайжон президенти этиб сайланган Илҳом Алиев 19 октябр куни давлат раҳбари ўлароқ қасамёдга келтирилган.

Учинчи муддатга Озарбайжон президенти этиб сайланган Илҳом Алиев 19 октябр куни давлат раҳбари ўлароқ қасамёдга келтирилган.

АҚШнинг Бокудаги элчиси Ричард Морнингстар Вашингтон Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва бу мамлакат ҳукумати билан бундан буён ҳам тиғиз ҳамкорлик ниятида эканини билдирди.

Элчихона сайтида жойлаштирилган Морнингстар баёнотида томонлар ўртасидаги фарқларга қарамай, Вашингтон бу мамлакатда демократик қадриятлар ва тамойилларни ҳимоя қилиш ҳамда Тоғли Қорабоғ зиддиятини ҳал қилишда Озарбайжон расмийлари билан ҳам, фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам бирга ишлашда давом этиши айтилган.

Баёнотда минтақавий хавфсизлик, террорчиликка қарши кураш, энергетик хавфсизлик ва иқтисодий диверсификация соҳаларида АҚШ ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятли экани қайд этилади.

Учинчи муддатга президент этиб сайланган Илҳом Алиев шанба куни давлат раҳбари ўлароқ қасамёдга келтирилганди.

ЕХҲТ 9 октябр куни Озарбайжонда ўтказилган президентлик сайловини танқид қилиб чиққан. Ташкилот вакилларига кўра, мазкур сайловларда жиддий камчиликларга йўл қўйилган.
XS
SM
MD
LG