Линклар

Москва мэри МДҲ мамлакатлари билан виза жорий қилинишини ёқлаб чиқди


Москва мэри Сергей Собянин.

Москва мэри Сергей Собянин.

Москва мэри Сергей Собянин МДҲ мамлакатлари билан виза тартиби жорий қилиш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у “Коммерсантъ-Власть” журналига берган интервьюсида билдирди.

Ўзининг ёппа интеграцияга қарши эканини билдирган Собянин, агар кимнидир Россияга жалб қилиш керак бўлса, бунга тили ва тарихи яқинроқ Украина ва Белоруссиядан бўлган кишилар лойиқроқ эканини урғулади.

“Ўрта Осиёдан бўлган одамларни эса адаптация қилиш жуда мушкул. Уларнинг кўпчилиги, айниқса, ёшлар русчани ҳам тузукроқ билмайди. Мен бу ерда муҳожирларни ерлаштириш учун бирорта ҳам сабаб кўрмаяпман”, дер экан Москва мэри Россия расмийларида Марказий Осиёнинг ярмини бу ёққа кўчириб олиб келиш нияти йўқлигини таъкидлади.

Сергей Собянин пойтахтдаги бозор ва савдо базаларини ёпиш ёки йўналиши ўзгартириш бўйича ишлар давом этажагини ҳам қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG