Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:23

АҚШ мактабидаги отишмада бир ўқитувчи нобуд бўлди


АҚШнинг Невада шатати Спаркс шаҳридаги мактабда ўқувчи ўқотар қуролдан ўт очгани натижасида бир ўқитувчи нобуд бўлди, икки ўқувчи яраланди.

NBC News телеканали хабарига кўра, ҳужумни Адам Ланза исмли ўқувчи уюштирган. Кейинроқ у ўзини отиб ўлдирган.

Ҳалок бўлган ўқитувчи 45 яшар Майкл Лэндсбери экани маълум қилинди.

Сўнгги йилларда АҚШ мактабларида бундай воқеалар тез-тез рўй бермоқда.

2012 йил декабр ойида Коннетиткут штатининг Ньютаун шаҳридаги Sandy Hook бошланғич мактабида 26 киши, жумладан, 20 нафар бола отиб ўлдирилган эди.

Невада штатининг Спаркс шаҳарида 90 минг аҳоли истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG