Линклар

logo-print

Волгоградда террор ҳужуми қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди


Россиянинг Волгоград шаҳрида душанба куни автобусда содир этилган худкуш ҳужумида қурбон бўлган олти киши хотираси учун Волгоград вилоятида уч кунлик мотам эълон қилинди.

Ҳозирда мутахассислар террор ҳужуми юзасидан тергов олиб бормоқда.

Хабарларга кўра, портлаш пайтида нобуд бўлган уч эркак ва уч аёлнинг шахси аниқланган.

Россия Тергов қўмитаси матбуот котиби Владимир Маркинга кўра, ҳужумда 500 граммдан 600 граммгача тротил ишлатилган.

Тергов қўмитаси расмийси ҳужумни амалга оширган 30 яшар Наида Асиялова Москвага кетаётган автобусга Доғистон пойтахти Махачқалъада чиққанини маълум қилди.

Маркинга кўра, Асиялова Москва йўналишидаги автобусдан тушиб қолганидан бир соат кейин Волгоград шаҳар автобусида ўзини портлатган.

Худкуш ҳужумда 33 нафар йўловчи ҳам яраланган.

Волгоград вилояти маъмурияти ҳужумда нобуд бўлганларнинг оилаларига бир миллион рублдан, жароҳат олганларга 400 минг рублдан, жабрланган бошқа одамларга 100 минг рублдан моддий ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG