Линклар

Тошкентда Нексия машинаси портлагани оқибатида 4 киши оғир яраланди


Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ бозори яқинидаги кўчада Нексия русумидаги автомобил портлади.

Озодлик манбасига кўра, Нексияга ўрнатилган газ баллони портлаган пайтда машинада тўрт киши бўлган.

Улар оғир аҳволда касалхонага олиб кетилди.

Кучли портлаш натижасида Нексиянинг газ баллони ва заҳира ғилдираги Жигули ва бошқа Нексия автомобилига тегиб шикаст етказди.

Портлаш натижасида атрофдаги одамларга зарар етмади.
XS
SM
MD
LG