Линклар

logo-print

Туркияда исломий қоидаларга уйғун sexshop яъни жинсий эҳтиëжлар учун зарур воситаларни онлайн тарзда сотадиган илк дўкон очилди.


Исломий sexshop ташкилотчиси 38 яшар Ҳалуқмурод Дамирал Озодлик билан суҳбатда мусулмонларнинг жинсий ҳаëти эҳтиëжларини қондириш мақсадида бундай дўконни очганини таъкидлади.

- Бу дўконда порнографик ëки эротизм ашëлари йўқ. Мақсадимиз динимизга уйғундир. Ислом дини сексга қарши эмаслини биласиз. Мусулмон жуфтликларнинг сексдан лаззат олиши учун динимизда изн берилган воситалар билан савдо қиламиз¸- дейди суҳбатдош.

Суҳбатдошга кўра¸ бир ҳафта олдин Қурбон ҳайити куни очилган онлайн ҳалол sexshopни тамсил қилган сайтни ҳозир кунига 70 минг киши зиëрат қилмоқда:

- Бу Ҳолландиядаги ҳалол sexshop зиëратчиларидан анча кўп. Биздан олдин Ҳолландияда дунëда илк ҳалол sexshop очилган эди. Биз иккинчи бўлдик. Хайрларга васила бўлсин¸ муваффақият яхши. Одатда уялганидан sexshopларга кирмайдиган мусулмонлар кўнгиллари роҳат бўлиб бизнинг онлайн дўконимизни зиëрат қилмоқда. Сотишларимиз ҳам яхши. Эркаклар ва аëллар учун оргазм (жинсий лаззат) кремлари яхши сотиляпти¸- дейди Ҳалуқмурод Дамирал Озодлик билан суҳбатда.



Туркияда илк ҳалол sexshopга оид Интернет сайтида мусулмонларнинг жинсий лаззат олиши ҳақида мақола ва тавсиялар ҳам берилган.

“Ислом - орал секс ҳақида”¸ ”Исломда севишма одоби” каби мақолаларда мусулмон кишининг жинсий ҳаëти ҳақида ҳадис ва шариатга асосланган тавсиялар берилган.

Туркияда секс овунчоқлари сотадиган юзлаб дўконлар мавжуд. Шу ўринда ҳалол sexshopнинг улардан фарқи нима деган савол туғилади. Бу саволга жавобни саломатлик марказида ишлаб юрганимда излай бошладим¸- дейди Исломий sexshop ташкилотчиси 38 яшар Ҳалуқмурод Дамирал:

- Мен олдин саломатлик марказида ишлар эдим. Бир аëл танишим менга мурожаат қилди. Бу аëл фарзанд туққанидан кейин жинсий бефарқликка йўлиққанини айтди. Буни бартараф қилиш учун малҳам сўради. Бундай малҳамлар одатда sexshopларда сотилади. Бу аëл мусулмон оиладан бўлгани боис sexshopларга киришдан уялишини айтди. Бу суҳбатдан сўнг менда мусулмонлар учун sexshop очиш ғояси туғилди. Оддий бир мусулмоннинг бемалол кириб савдо қилиши учун шароит яратилган¸ ичкарисида порнографик тасвирлар бўлмаган¸ Исломга зид бўлмаган бир дўкон очиш истаги туғилди. Дўконни ҳалол sexshop деб номладимда Бисмилло деб¸ ишни бошлаб юбордим¸ дейди суҳбатдош.

Озодлик: Сиз очган онлайн дўкон ассортименти ҳақида гапирсангиз. Нималар бор? Фаллоимитатор¸ елим маъшуқа каби ўйинчоқлар борми?

- Сиз айтган ўйинчоқлар йўқ бизда. Дўконимизда презерватив¸ ҳомиладан сақловчи дорилар¸ эркак ва аëл оргазмини таъминловчи малҳамлар бор. Ислом изн берган нарсалар. Жинсий роҳатсиз бўлган ҳар бир мусулмон ола оладиган воситалар. Магазин ассортиментида пуфлаб шиширадиган маъшуқа қўғирчоқ¸ эркак ва аëллар мастурбацияси учун мўлжалланган вибратор¸ фаллоимитатор ва бошқа мосламалар йўқ бўлмайди ҳам.

Озодлик: Туркия жамиятида сиз очган ҳалол sexshop қандай қаршиланди? Муҳофазакор қатламлар тарафидан эътирозлар бўлдими?

- Туркия бошқа ислом мамлакатларидан фарқли демократик бир ўлка. Ошкоралик ва янгилкка очиқлик ҳам бизга хос. Бизнинг исломни англашимиз Саудия ëки Покистондагидан фарқли. Биз демократик бир жамиятда исломий ҳаëт тарзини яшамоқдамиз. Шу ўринда Туркия Ислом дунëсининг табиий лидеридир. Ҳалол sexshop очганимизга мусулмонлар тарафидан жиддий бир эътироз бўлмади. Аммо сўлчи ва атеистлар бизни танқид қилишди. Улар бизни Ислом номидан фойдаланиб тижорат қилаëтганликда айблашмоқда¸ дейди Туркиядаги илк исломий секс дўкони очган Ҳалуқмурод Дамирал.

Айни пайтда Туркияда юзлаб sexshopлар мавжуд. Марказий Осиëдаги бешта давлатнинг учтасида 1992 йилдан бери sexshopлар фаолият кўрсатиб келади. Туркманистон ва Ўзбекистонда sexshopлар фаолиятига изн берилмайди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG