Линклар

logo-print

Абдулазиз Комилов МДҲ ТИ вазирлари йиғилишида қатнашади


Ўзбекистон ТИ вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ТИ вазири Абдулазиз Комилов.

24 октябр куни Беларус пойтахти Минскда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилик қилади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, учрашувда Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш, турли соҳаларда, жумладан, коррупцияга қарши ҳамкорликда курашиш, хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ 18та масала муҳокама этилиши режаланган.

25 октябр куни Минскда МДҲга аъзо давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мазкур йиғилишда иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги ҳозирча эълон қилинмади.
XS
SM
MD
LG