Линклар

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон қишлоқларида аҳоли учун турар жой бинолари қурилишига 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқчи.

Банкнинг Тошкентдаги ваколатхонасига кўра, шу ҳақдаги келишув жорий йил охиригача имзоланади.

“Новый Век” газетасининг хабар қилишича, 2011 йил августида Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон қишлоқларида аҳоли учун турар жой бинолари қурилишини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион долларлик кредит ажратишга қарор қилган.

Жорий йил сентябр ойида ОТБ раҳбарияти мазкур кредитнинг дастлабки 200 миллион долларини Ўзбекистонга беришни тасдиқланган.
XS
SM
MD
LG