Линклар

logo-print

Тожикистон президентининг қариндоши сўроқ қилинмоқда


16 ёшли Расул Омонулло.

16 ёшли Расул Омонулло.

“Тожикистон темир йўллари” ширкати раҳбарининг ўғли уч одамнинг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат юзасидан сўроқ қилинмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, шу ҳафта бошида Германиядан Душанбега қайтган Расул Омонулло касалхонада даволанмоқда ва тергов қилинмоқда. У 9 октябрда содир бўлган автоҳалокатда қўлидан жароҳатланган.

Ўша куни тунда ёшлар автопойга уюштиргани ортидан автоҳалокат юз бериб, уч одам ўлган эди.

“Тожикистон темир йўллари” ширкати раҳбари Омонулло Ҳукумов президент Эмомали Раҳмоннинг қариндоши ҳисобланади. Ички ишлар вазирлиги унинг ўғли автоҳалокатда қатнашган одам қаторида сўроқ қилинаётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG