Линклар

Қирғизистон собиқ президенти ҳукумат расмийси билан судлашмоқчи


Роза Ўтунбаева.

Роза Ўтунбаева.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Ўтунбаева ҳукуматнинг ахборот бўлими бошлиғини судга беради.

Роза Ўтунбаева ҳукумат расмийсини тасдиқланмаган маълумотни тарқатганликда ва тухмат қилганликда айбламоқда.

Октябр ойининг бошларида Қорақўл шаҳрида тартибсизликларга айланиб кетган митинг уюштирлган эди. Ўша куни қирғиз матбуоти ҳукуматдаги ишончли манбага таянган ҳолда мазкур митинг собиқ президент Роза Ўтунбаева томонидан уюштирилгани тўғрисида хабарларни тарқатган.Ўтунбаеванинг билдиришича, бу хабар ҳукумат ахборот бўлими бошлиғи томонидан тарқатилган.

Ҳукумат матбуот хизмати ҳозирча бу борада ўз позициясини билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG