Линклар

"Сурия дўстлари" Ассадга бўлажак ҳукуматда ўрин йўқ деган фикрга келди


Башар Ассад.

Башар Ассад.

Сешанба куни “Сурия дўстлари” гуруҳи доирасида Лондонга йиғилган ғарб ва араб давлатлари дипломатлари президент Башар Ассад Суриянинг бўлажак ўтиш даври ҳукуматида иштирок эта олмайди, деган ягона фикрга келди.

Британия ташқи ишлар вазири Уилям Хейгнинг айтишича, Лондонга йиғилган ташқи ишлар вазирлари Сурия мухолифатини келаси ойда Женевада ўтказиладиган Сурия бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга кўндириш масаласини муҳокама қилган. АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг журналистларга билдиришича, Сурияда низолашаётган томонларни Женевадаги музокаралар столи атрофига йиғиш асосий шартлардан бири бўлиб қолмоқда.

Душанба куни Башар Ассад 2014 йилда Сурия президенти лавозимига қайта сайланиш ниятида эканини билдирган эди. Суриянинг мўътадил мухолифатчиларини ўз атрофига бирлаштирган Сурия миллий кенгаши Ассаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилган ҳолда унинг вакиллари билан музокаралар ўтказишдан бош тортоиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG