Линклар

logo-print

Франция АҚШдан тушунтириш талаб қилмоқда


Франция президенти Француа Олланд.

Франция президенти Француа Олланд.

Франция ҳукумати АҚШ расмийларидан француз фуқаролари телефон суҳбатларини яширинча тинглангани юзасидан тушунтириш кутмоқда.

Франция Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, сешанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керрига Франция томони тушунтириш бериш талаби билан мурожаат қилган.

Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд АҚШ раҳбари Барак Обама билан телефон суҳбати пайтида Вашингтон томонидан французларнинг телефон суҳбатлари тингланишини кескин қоралаган эди.

Мазкур баёнотлар Францияда нашр этиладиган Le Monde газетаси ўтган йилнинг 10 декабридан жорий йилнинг 8 январигача АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги французларнинг 70 миллионта телефон суҳбатларини тинглагани ҳақида маълумот тарқатганидан сўнг янгради. Газетанинг ёзишича, мазкур маълумот АҚШ томони хиёнатда айблаётган собиқ махсус хизмат ходимии Эдвард Сноуден берган ахборотга асосланган.

АҚШ разведка маълумотларини ошкор қилганликда айбланаётган Эдвард Сноуденга Россия вақтинчалик бошпана берган.
XS
SM
MD
LG