Линклар

logo-print
Новосибирскда Тожикистон фуқароси 8 кило героин моддаси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Новосибирск вилоят наркополицияси хабар берди.

Новосибирскнинг Петухово бозорида юк ташувчи автомашинага юкланган 17 қоп сабзавот орасидан 8 кило наркотик модда топилган. Наркотиклар айланмасини назорат қилиш Федерал бошқармасига таянган ҳолда тарқатилган хабарда, машинага юкланган сабазвотлар орасида тожик фуқаросига тегишли наркотик борлиги ҳақидаги маълумот юк машинаси ҳайдовчисидан олинган.

Расмий маълумотда Тожикистон фуқароси аввал судланмагани ва Россияга иш излаб келгани айтилган. Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилган.

Россия ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг билдиришича, бир ҳафта мобайнида мамлакат ҳудудида 3,2 миллион доза наркотик моддалар йўқ қилинган. Бир ҳафта давомида полиция томонидан 33 та гиёҳванд модда сотилувчи ва истеъмол қилинувчи нуқталар фош этилган
XS
SM
MD
LG