Линклар

Apple гиганти iPad Air ва арзон MacBook компютерини тақдим этди


Apple корпорацияси 22 октябр куни Сан Францискода тақдим этган янги iPad Air планшет компютери аввалгисидан 28 фоизга енгил ва 20 фоизга юпқа.

Янги планшетнинг қалинлиги 7,5 миллиметр, оғирлиги эса 450 граммни ташкил этади.

Apple ширкати янги iPad Air бозордаги энг енгил планшет компютер эканини айтмоқда.

Сан Франциско шаҳридаги маросимда Apple ўзининг Retina дисплейли янги IPad Mini планшетини ҳам тақдим этди.

Шунингдек, аввалгиларидан анча арзон MacBook Pro компютерини ҳам намойиш этди.

Айни пайтда экспертлар iPad планшетларига қизиқиш сўнгги ойларда кескин камайганини айтишади.

Apple ширкати ҳам Ipad планшетлари сотилишидан кўрилаётган даромад уч баравар камайганини тан олган.

Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, 2014 йилда Android операцион тизимида ишловчи компютерлар бозорда етакчиликни қўлга олиши мумкин.
XS
SM
MD
LG