Линклар

Тамерлан Царнаев ўтмишда учта қотилликка қўл урган бўлиши мумкин


Бостондаги портлашларда гумонланган Тамерлан Царнаев шу пайтгача очилмаган учта қотилликка қўл урган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Бостон портлашлари бўйича ўтказилаётган тергов ҳужжатларида таъкидланади.

2011 йилда Массачусетс штатидаги Уолтэм шаҳридаги хонадонларнинг бирида уч ёш йигитнинг жасади топилган, шу марҳум йигитларнинг бири Царнаевнинг дўсти бўлгани ишонилган.

Лекин, ўшанда полициянинг қотилни топиш урунишлари натижаси якун топган эди.

Тамерлан Царнаевнинг ўзи Бостон марафони пайти рўй берган портлашдан кейин полиция билан отишмада ҳалок бўлган эди.

Шу йилнинг апрел ойида Бостондаги марафон пайти уюштирилган портлаш оқибатида уч одам ҳаётдан кўз юмган эди.
XS
SM
MD
LG