Линклар

logo-print

Ҳуқуқ фаоли ва журналист Дилмурод Саййид “Тоштурма”дан Қаршидаги қамоқхонага жўнатилди. Буни Озодликка Дилмуроднинг укаси Обид Саидов маълум қилди. “Тоштурма”га этап қилинишидан олдин Дилмурод Саййид Навоийдаги қамоқхонада сақланган эди.


Ҳуқуқ фаоли ва журналист Дилмурод Саййид “Тоштурма”дан Қаршидаги қамоқхонага жўнатилди. Буни Озодликка Дилмуроднинг укаси Обид Саидов маълум қилди. “Тоштурма”га этап қилинишидан олдин Дилмурод Саййид Навоийдаги қамоқхонада сақланган эди.


Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййид Қарши шаҳридаги УЯ 64/49-сонли қамоқхонага кўчирилганини Озодликка унинг укаси Обид Саидов маълум қилди.

Обид буни 21 октябр куни ГУИН (ЎР ИИВ Жазони ўташ бош бошқармаси) ходимларидан билганини айтди.

- Душанба куни ГУИН га бориб келдим. 11 октябрда Қаршидаги 49-зонага жўнатилибди. “Тоштурма”да беш кун ушлаб турилиб кейин Қарши шаҳридаги қамоқхонага жўнатилган, дейди Обид Саидов.



Дилмурод Саййид Навоий шаҳридаги 64/36-сонли қамоқхонадан Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси - “Тоштурма”га 6 октябр куни этап қилинган эди.

Бир кун олдин Обид Саидов Навоий қамоқхонасига борганда нозирлар Дилмурод “Тоштурмага транзит қилингани”ни айтган. Бунинг сабабини била олмаган Обид олиб борган 20 килограммдан ортиқ посилка билан Тошкентга қайтиб келган.

7 октябрда “Тоштурма”га борганида Обид Саидовнинг акаси билан учрашишига рухсат берилмаган. Аммо олиб борган 12 килограмм озиқ-овқат посилкаси қабул қилинган.

Обид Саидов акаси Қаршидаги қамоқхонага кўчирилганини унинг соғлиги яхшилангани билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

- Мен соғлиги яхшиланган бўлса керак деб ўйлайман. Сентябрнинг 5-6 ларида телефон қилган эди. Ҳар икки ойда уй телефонига бир марта қўнғироқ қилиш “положено”. Ўшанда менга флюрографияга тушган эдим агар жавоби яхши чиқса, “рабочий зона”га ўтказиб юборади деган эди, дейди Обид Саидов.

Сил касаллигига чалинган Дилмурод Саййид шу йил бошида соғлиғи жиддий ёмонлашиб вазни 52 килограммга тушиб қолганидан кейин 6 март куни Навоийдаги қамоқхонадан Тошкентдаги 18-сонли махсус колония (Сангород)га олиб келинган эди.

Жорий йил июнида АҚШнинг 12 сенатори Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, касбий фаолияти туфайли ўзбек қамоқларида қолаётган икки журналист ва бир ҳуқуқ фаолини “дарҳол ва ҳеч бир шартсиз” озод қилишга чақирган.

Президент Каримовга йўлланган мактубда АҚШ Конгресси вакиллари, жумладан, журналистлар Солижон Абдураҳмонов, Дилмурод Саййид ва инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғуновлар тақдиридан хавотир билдирилган.

Мактубни имзолаганлар орасида АҚШ Конгрессининг нуфузли вакилларидан бири Жон Маккейн ҳам бор.

Ҳуқуқ фаоли ва журналист Дилмурод Саййид 2009 йил февралида ҳибсга олинган.

2009 йил июнида Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тойлоқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисмига мувофиқ у 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Дилмурод Саййиднинг яқинлари суд қарори юзасидан барча инстанцияларга қилган шикояти натижасиз тугаган.
XS
SM
MD
LG