Линклар

logo-print

Россия Мигрантлар федерацияси миллатчиларнинг анъанага айланиб бораётган юришларига рухсат бермасликни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилди. Сўровга ижобий жавоб берилмаган тақдирда, миллий диаспоралар ўзларининг юришларига чиқмоқчи. Федерация 4 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган миллатчи ва тақирбошлар юришига йўл қўймасликни ҳукуматдан талаб қилмоқда.

Россия Мигрантлар федерацияси миллатчиларнинг анъанага айланиб бораётган юришларига рухсат бермасликни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилди. Сўровга ижобий жавоб берилмаган тақдирда, миллий диаспоралар ўзларининг юришларига чиқмоқчи.

Федерация 4 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган миллатчи ва тақирбошлар юришига йўл қўймасликни ҳукуматдан талаб қилмоқда.

Федерация президенти Муҳаммад Амин Маъжумдор Озодлик билан суҳбатда миллатчиларнинг навбатдаги юриши мамлакатда миллатлараро низоларнинг янада авж олишига олиб келади, деган фикрни билдирар экан, бундай деди:

- Россия кўп миллатли мамлакат ва кимнидир алоҳида ажратишнинг ўзи мамлакатда тартибсизлик ва низоларни келтириб чиқаради. Биз бунга қаршимиз! Бунга бутун фуқаролик жамияти қарши. 4 ноябрm куни нишонланаётган “Халқ бирлиги куни” масаласида эса айтмоқчиманки, у ажратувчи эмас, бирлаштирувчи байрамдир. Шу сабабли, биз Москва ҳукумати ва Федерал ҳукуматдан ақлни ишга солиб, барчага бу байрамни нишонлашга имкон яратиб беришини сўраймиз, дейди Россия мигрантлари бирлашмаси раҳбари.



Жаноб Муҳаммад Амин фикрича, Бирюлёводаги ҳодисалардан кейин миллатлараро муносабатларда жиддий танглик юзага келган ва миллатчи тўдаларнинг чиқиши, айрим ҳолларда, ҳукумат олиб бораётган миллий сиёсатнинг нотўғрилигига бориб тақалади.

- Ҳукуматимиз бу ҳодисаларга ҳеч нарса бўлмагандек муносабат қилди. Ўнлаб жойидан пичоқлаб кетилган ўзбек мурдаси топилди, миллатчилар қутуряпти йилдан-йилга, биз эса ҳеч қанақасига жавоб қайтармаяпмиз! Агарда бу юришлар тўхтатилмаса, фуқаролик жамиятлари ҳам бунга жавобан экстремизм, миллатчиликка қарши ўз акцияларини ўтказади. Биз 4 ноябрь барча учун миллий байрам бўлишини истаймиз, одамлар ўзини бехавотир тутишларини хоҳлаймиз. Ахир бу Гитлер туғилган куни эмаску! Ваҳоланки, улар Гитлер туғилган кунида ҳам турли намойишларни уюштириб келади, дейди Муҳаммад Амин Маъжумдор.

Муҳожирлар ташкилоти раҳбари миллатчилар ўз чиқишларида бегуноҳ одамлар устидан зўравонликка даъват этаётгани, “Россия фақат руслар учун!” шиорлари билан мамлакат парокандалигига қадам ташлаётганига ҳукумат ва жамият эътиборини қаратиш ниятида эканини билдирди.

У рус миллатига мансуб россияликлар учун кимдандир ҳимояланишга алоҳида зарурат йўқлигини бундай изоҳлайди.

- Бизда президентимиз – рус, бош вазир – рус, барча вазирлик ва идораларни руслар бошқаради, православ черкови бошқаруви мавжуд. Рус халқининг алоҳида кимдандир ҳимояланишига нима ҳожат?! Рус халқи ҳозирда бирор хавф остида бўлганда эди, биз ўзимиз чиқиб руслар ҳимоясига отланган бўлардик! дея ўз фикрини билдирди Россия Мигрантлар федерацияси президенти Муҳаммад Амин Маъжумдор Озодликка.

Айтиш жойизки, Россия миллатчилар ташкилотлари Москва мэриясига шаҳар марказида ёки ҳеч йўқ, ўзлари учун одатий бўлиб қолган Люблино мавзесида оммавий юришга рухсат беришни сўраб ариза юборган.

“Русские” ҳаракати раҳбари Дмитрий Дёмушкин 4 ноябрга режалаштирилаётган “Рус марши” Москванинг ўзида 30 мингдан зиёд одамни жамлашини эълон қилди. Шунингдек, миллатчилар акциялари Россиянинг яна 100 га яқин шаҳарларида ўтказилиши айтилмоқда.

“Рус марши-2013” расмий сайтида миллатчилар юришларини ўтказишга аллақачон тайёр бўлган 89 минтақа рўйхати келтирилди.

Россия Мигрантлар федерациясидан олинган хабарга кўра, ҳозирча Москва мэрияси “Рус марши”га рухсат бермагани ва ариза “ҳукумат раҳбарияти томонидан кўриб чиқилаётгани”ни билдиришган.

Биринчи “Рус марши” Москвада 2005 йилда ўтказилган. 2009 йилдан бошлаб миллатчи ёшларнинг бу акциялари доимий тус олди. Ўтган йилларда рус маршларига 10 мингдан зиёдроқ одам йиғилгани кузатилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG