Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:45

Покистонда 6 ёшли қизнинг турмушга чиқарилишига бош қўшганлар ушланди


Покистон шимол-ғарбидаги Свот водийсида беш эркак 6 ёшли қизчанинг турмушга чиқарилишига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Свот полицияси мулозими Довуд Хоннинг Озодликка маълум қилишича, ҳибсга олинганлар Базкхела қишлоғида 6 ёшли қизнинг 16 яшар болага турмушга чиқаришга бош қўшганлардир.

Куёв боланинг отаси ва никоҳ ўқиган мулла қочиб кетган. Покистон қонунчилигига кўра, 16 ёшдан кичик ёшдаги қизларнинг турмушга узатилиши жиноят ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG