Линклар

logo-print
Ўзбекистонда МТС ёпилгач, унинг 10 миллионга яқин мижозини “бўлишиб” олган Ucell билан Beeline устидан шикоятлар тўхтамаяпти.

Мижозлар иккала компаниянинг ҳам мобил алоқа хизмати сифатсизлигидан ва мобил Интернет хизматининг секинлигидан норози бўлмоқда.

Янги LIVE BLOG орқали мамлакатдаги мобил алоқа билан боғлиқ вазиятни ёритиб боришни мақсад қилдик.

** *** *** *** ***


Азиз муштарий, сиз Ўзбекистондаги мобил компанияларнинг хизматидан қониқасизми? Мобил алоқа сифати борасида фикрингиз қандай? Ҳеч томга чиқиб, "сотка"да гаплашганмисиз? Мобил Интернет "осилиб" қолмаяптими? Келинг, шу борада "гурунглашамиз"!!!!

"Сотка"да гаплашиш учун доим томга чиқамиз!"

Live blogимизга WhatsApp орқали чиққан самарқандлик муштарий Ucell компаниясининг абоненти эканини ёзиб, мобил алоқанинг ўта сифатсизлигидан нолиди.

Унга кўра, алоқанинг ёмонлигидан доим томга чиқиб гаплашишга мажбур бўлади.

"Bizada ucell umuman yaxshi ishlamayatpti. Internet, aloqa sifati haqida gapirishni ōzi ortiqcha bölib qoldi. Biron muhim odam bilan gaplashish uchun narvonga yoki tomga chiqishga tog'ri kelyapti.

Tabiiy holki qishloq sharoitida svet tez tez ōchib turadi. Bunaqa paytlarda antenani tomdan ham topolmaysiz. Kechga borib net umuman ishlamiy quyadi. Tezligi shunaqa pasayadiki biz bechoralar bitta sahifani ōtkazish uchun tashqarida sovuqda ancha vaqt qotishimizga tōg'ri keladi.

Raz shunaqa ekan nima qiladi shuncha odamni sarson qilib. Umuman aloqani uzib qōya qolsin. Yana hisobdan pul ōg'irlashlari ortiqcha. Nihoyatda adolatsizlik abonentlarga nisbatan.

Manimcha bu holat Uzbda raqobatli kompaniya yuqligi uchun bulyapti. Ular nihoyatda haddidan oshishyapti oxirgi paytlarda.

"ŌZBEK YOSHLARI HECH KIMDAN KAM EMAS "deyishadi. Bitta sahifani ōtkazish uchun yoki birov bn telda gaplashish uchun soatlab sovuqda tomda vaqtini ōtkazadigan aksariyat yoshlarni misol uchun issiq xonasida bir necha sekundda bir qancha ishlarni bajaradigan Amerika yoshlari bilan tenglashtirib bōlarmikin?! Qani ōzbeek yoshlarini hech kimdan kam emasligi?", дея
ёзди самарқандлик муштарий. (Таҳрирсиз эълон қилинди)

Ucell менежери: Мобил алоқа сифатсизлигига электр тақчиллиги сабаб бўлаяпти!

Ўзбекистонда мобил алоқа сифати тушиб кетганининг асосий сабаби мамлакат бўйлаб электр таъминотидаги узилишлардир.

Ўзини UCell ширкати менежерларидан бири, дея таништирган шахс Озодликка мурожаат қилиб, ана шундай фикрни билдирди. Унинг айтишича, UCell ва мамлакатдаги бошқа мобил операторлари бу вазиятда алоқа сифатини яхшилай олиши имконсиздир.

Суҳбатдошимиз Ucell билан боғлиқ бошқа муаммоларни ҳам изоҳлаб беришга уринди.

Ўзини UCell ширкати менежерларидан бири деб иддао қилган суҳбатдошимиз, шахси ва овози очиқланмаслиги шарти билан гапириб, Озодлик сайтида “Юсел операторлари фақат роботлар!" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола бизга мурожаат қилишига сабаб бўлганини билдирди.

Суҳбатдошимизни шартли равишда Илҳом, деб аташга келишиб олдик.

“Сайтингизда Юселда фақат роботлар ишлайди, қабилидаги мақола чиқди. Мен шунинг учун вазиятга аниқлик киритишни истар эдим. Абонентларимиз бизга қўнғироқ қилишда қийналаётганларини айтишмоқда, бунинг бошқа сабаблари бор. Ҳозир ҳақиқатан алоқа сифати тушиб кетган, лекин бу мамлакат бўйлаб электр таъминотида мунтазам узилишлар бўлаётгани билан боғлиқдир. Биз маҳаллий электр тармоғи идораларига олдиндан пулини ўтказиб қўйишимзга қарамасдан, антенна станцияларимизни электр билан таъминлаб беришмаяпти. Биз вазиятни ўзимиз назорат қила олмаяпмиз”, дейди Илҳом.

Унинг айтишича, UCell операторига қарашли антенна станциялари батареялар билан таъминланган, лекин улар станциянинг ишлашини электрсиз ярим соат таъминлай олади. Мамлакатнинг жанубий минтақаларида антенна станциялари қуёшли батареялар билан ҳам таъминланган, лекин уларнинг қуввати станцияларни узлуксиз ишлаб туришини таъминлаб беришга етмайди.

Илҳомнинг яна айтишича, алоқа сифатининг пасайиши кейинги бир йил давомида Ucell абонентлари сонининг кескин ошгани вазиятида, янги антенна станцияларни ўрнатишга рухсат берилмаётганидир.

“Алоқа сифати, айниқса, кечқурун одамлар уйга қайтиб Интернетдан фойдалана бошлаган пайтда пасаяди. Кечқурун мобил Интернетдан фойдаланиш ошади. Ҳозир абонентларимиз сони 10 миллиондан ошди. Алоқа сифатини таъминлаш учун янги антенналарни ўрнатишимиз керак, лекин тегишли идоралар янги антенна ўрнатишга рухсат бермаяпти. Ҳозир Билайнга янги антенна ўрнатишга рухсат беришди, биз ҳам кутиб турибмиз. Лекин бунда ҳам муаммо тўлиқ ҳал бўлиши учун электр таъминоти яхшиланиши керак”, дейди ўзини Ucell ширкати менежери, деб таништирган суҳбатдошимиз.

Ўзбекистонда электр тақчиллиги жиддий муаммо бўлиб турибди, Ucell ширкати бу муаммони ҳал қилиш устида бош қотиряптими, деб сўрадик Илҳомдан.

“Бу ҳақда ўйлаяпмиз. Масалан кучли электрогенераторларни ўрнатишни ўйладик, лекин мамлакат бўйлаб станцияларимиз сони шунчалик кўпки ва уларнинг ҳар бирига қимматбаҳо генераторларни ўрнатиш қимматга тушиб кетяпти. Бу абонентлар учун нархларнинг ошишига олиб келиши мумкин. Ундан кейин бундай генераторлар ёқилғида ишлайди, ҳозир кўриб турибсиз, Ўзбекистон бўйлаб бензин ва дизел тақчил бўлиб турибди. Бу шароитда генераторлар билан ҳам муаммо ҳал бўлишига кафолат бериш қийин”, дейди Илҳом.

Кейинги пайтларда ўзбекистонлик мобил алоқа фойдаланувчилари операторлар уларнинг ҳисобидаги пулларни “ўғирлаб қўяётганидан” шикоят қилишмоқда.

Суҳбатдошимиздан Ucell оператори абонентлар ҳисобидаги маблағларни ўзлаштираётганига доир айбловлар борасида ҳам сўрадик. Унинг айтишича, бу айбловларда асос йўқ.

“Бизга ҳам абонентлар кўп телефон қилишади, ошиқча ҳақ олгансиз, бунча гаплашмаганман, деб. Лекин уларга нима учун ҳақ олингани, ким билан, қачон ва қанча гаплашганларини кўрсатиб берганимиздан кейин, ҳа тўғри, деб қолишади. Абонентларнинг ўзлари билиб-билмай турли хил пуллик хизматларга обуна бўлишади. Масалан, гороскоп, об-ҳаво прогнози каби турли провайдерлар тақдим қиладиган хизматлар бор. Бу провайдерлар абонентларга бизнинг хизматимизга обуна бўлинг, деган СМС юборади. Абонентлар бу хизматлар учун кундалик равишда ҳақ олинишини ҳисобга олмай обуна бўлишади. Абонентлар бу хизматни ўчириб қўйинг, деб бизга айтмагунча, уни ўчиришга ҳаққимиз йўқ. Чунки бу абонент билан контент-провайдер ўртасидаги олди-берди ҳисобланади”, дейди Илҳом.

Кейинги бир йил давомида Ўзбекистонда мобил алоқа сифати сезиларли даражада ёмонлашгани кузатилмоқда. Мутахассислар буни ўтган йили Россиянинг МТС ширкати фаолияти тўхтатилгани билан боғлайди.

Ёпилгунига қадар Ўзбекистонда энг йирик мобил алоқа оператори бўлган МТС ширкатининг 10 миллиондан ортиқ абоненти Ucell ва Билайн ширкатларига ўтиб кетган эди.

"Юсел операторлари фақат роботлар!"
Тошкентдан хабар йўллаган Юсел абоненти мазкур мобил компания устидан шикоят қилди.
Исмини очиқлашни истамаган муштарий айниқса компания операторлари фаолиятидан қониқмаслиги ҳақида ёзди:
"Билайн билан Юселни мижозларининг шикоятини эшитиб, мен ҳам Юсел тўғрисида ёзмоқчидим...

Яқинда Билайннинг қўшимча хизматни мажбурий мижозларга ишлатиб, пул ишлаганини эшитдик.. Мен ҳам 20 кунча олдин қўшимча хизмат яъни кунига интернетга 30 мегабайт хизматини ёқтирдим.. хизмат ўша заҳотиёқ ёнди.. 5-10 кун ишлатиб кўрдим.

Қарасам 30 мегабайтдан кўп ишлатиб юборяпман. Менга маъқул келмади...икки уч марта карзга кириб кетдим, бир марта 7 доллор бор эди, эртасига 2 доллор қарзга кириб кетди.. энди ростан қарз бўлдимми ё компания уриб қолдими унисини аник билмадим..

Буям майли, хизматни ўчираман деб ўчириш кодини терсам нуқул тизим хатоси деган ёзув чиқади. 3-4 кун териб чарчадим. Факат шу !ёзув: тизим хатоси!! ёқишга биттада ёқиб, ўчиришга келганда ўчириб бўлмаяпти.

Кунига 5 цент кетиб ётибди.. операторга тел қилсам, робот гапиради "илтимос оператор жавобини кутинг" дейди. Чақириб-чақириб, ўзидан- ўзи ўчиб қолади ва шу кетган дақиқаларга пул кетади. Бунақадан анча бўлди, умуман операторга уланиб бўлмаяпти.. бош офисига борай десам, узоқ ва уни устига навбат кутиш керак", дея ёзди тошкентлик абонент.

"Билайн” мижозларни шилишнинг янги усулини амалга киритди"

"Билайн" компаниясининг тошкентлик абонентларидан бири жўнатган қуйидаги блогни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

20 ноябрдан “Билайн” уяли алоқа компанияси Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги мижозлари учун “Овозли почта” хизматини амалга киритди. Аслида қўшимча хизмат тури саналган ва маълум тўлов эвазига ишлайдиган овозли почта ҳе йўқ, бе йўқ - ҳамма мижозлар уяли телефонида азза-базза ишлаб кетди денг. Мажбурий тарзда!

Хизматнинг ишлаш тартиби шундай: кимгадир қўнғироқ қилаётган бўлсангиз, бешинчи гудокдан кейин автоматик равишда овозли почта ишга тушади. Яъни бешинчи гудоккача гўшакни кўтармаган – қўнғироғингизга жавоб бермаган танишингизга овозли хабар қолдириш имконига эга бўласиз. Албатта, овозли хабар қолдириш хизмати жорий қилингани яхши. Аммо мушук бекорга офтобга чиқмаганидек, ҳар бир хабар 3 цент туради-да. Буни эса ҳамма мижознинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди.

“Сигналдан кейин хабарингизни қолдиринг” деган мазмундаги хабар тугар-тугамас ҳисобингиздан 3 цент ечиб олинади. Дейлик, хаёл билан бўлиб чақирувни тўхтатмасангиз, “фалон қилинг, писмадон қилинг” деб уқтираётган робот-маслаҳатчи гапига маҳлиё бўлиб қолсангиз, тамом, 3 цент қулоғини ушлаб кетди!

Телефон функцияларини унчалик тушунмайдиган, “технологиябехабар” мижозларни айтманг, ҳар бир жавобсиз қолган чақирувдан бекордан-бекорга 3 цент ютқизади. Гарчи овозли почта хизматидан фойдаланмаса ҳам!

3 центни минглаб мижозларга кўпайтириб кўринг, бир кунда компания қанча маблағ ютишини тахминан тасаввур қиласиз!

Энг қизиғи, мажбурий тарзда жорий қилинган пуллик хизматни SMS юбориб ҳам ўчиртиролмайсиз. Хизматдан қутулиш учун “Билайн” Саll марказига телефон қиласиз. Аммо садоқатли мижозларга отнинг қашқасидек маълумки, Саll марказига қўнғироқ қилиб боғланишдан кўра Хоразмдан “Билайн”нинг бош офисига келиб ишни битириш осонроқ.

Ўзимдан мисол, минг бир уринишдан кейин Саll марказига тушдим ҳам. Қўнғироқдек овозли қиздан овозли почта хизматини ўчиришни сўрасам, “Система ҳозирча ишламаяпти, кейинроқ ўчирамиз” деди, кетидан қуюққина узр ҳам айтди.

“Билайн” компаниясининг ўзи овозли почтани “Бетакрор хизмат” деб жар солди! “Бари мижозлар учун” деб маҳобат қилди. Агар бу хизмат текин бўлганида эди, бу алвон шиорларга ишонса бўларди.

Биринчидан, пуллик хизматларни ҳар бир абонент ўзи хоҳлаб ёқтириши керак. Уни ҳаммага тиқиштириш тўғри эмас.

Иккинчидан, хўп, майли, хизмат оммага мажбурий жорий қилинибди. Энди жилла қурса, уни SMS орқали ўчириш имкониятини яратиб қўйиш керак.

Учинчидан эса, “Билайн” қўшимча хизматлар ҳақидаги оҳанжама гапларни йиғиштириб, телефон орқали оддий сўзлашувни сифатли қилиб қўйгани яхши эди! Шунда мижозлар: “Э отангга раҳмат!” деб, овозли почтами, видеоли почтами - барига ўзи уланаверади.

Тошкентлик абонент

"Навоийда Beeline 20 кундан бери ёмон ишлаяпти"

Навоийдан хабар йўллаган муштарий 20 кундан буён вилоятда Beeline мобил компаниясининг сифатсиз ишлаётганидан арз қилди:

"Men navoiydanman. Beeline ishlataman. Mana qariyb 20-kun bo'lyapti aloqa va internet sifati umuman talabga javob bermaydi. Oldizda turgan odamga telefon qilsangiz ham yo aloqa yo'q yo o'chirilgan degan gapni eshitasiz. Vaholanki oldizdagi odamni telefoni yoniq turadi. Har kun abonent to'lov oladiku ! Sifat qani? Operatorga ulansam hammasi joyida deb aloqani uzadi. Xo'sh endi biz nima qilaylik. Biz "KichiK" odamlarni gapini kim eshitadi?", деб ёзди навоийлик муштарий.

"Beeline ҳам, Ucell ҳам бир гўр!"
Сирдарёлик муштариймиз мамлакатдаги иккала асосий мобил компания (Beeline ҳамда Ucell)нинг ҳам фаолиятидан қониқмаслиги ҳақида ёзди:
"Men sirdaryo viloyatida turaman oxirgi paytda aloqa sifatsizligi judayam keskin tarzda yomonlawdi umuman telefon qiliwni iloji bölmayapti beeline ham ucell ham ikalasiyam bir gör. Sizdan wuni söramoqchidimki sirdaryo viloyatida sirdaryo shahrida va guliston shaxridagi sifatsiz uyali aloqa kampaniyalar haqida qayerga arz qilsa böladi. Keyn arizadan keyn aloqa sifati yaxshilaniwi mumkunmi kimga arz qiliw kerak", дея мурожаат қилди сирдарёлик муштарий.
"Мобил алоқанинг сифатсизлигидан қаерга шикоят қилиш мумкин?", деган саволга OzodJavob орқали жавоб излаганмиз.

“Биз айбдор эмасмиз!”

Ucell ва Beeline WhatsApp “бўғилаётгани”га алоқаси йўқлигини таъкидлади
Ўзбекистондаги Ucell ва Beeline мобил компаниялари кейинги кунларда WhatsApp тармоғида давом этаётган носозликларда уларнинг айби йўқлигини таъкидлади.


Ucell ширкати ўзининг Facebookдаги саҳифаси орқали расмий баёнот тарқатиб, “Ўзбекистонда WhatsApp тармоғига ҳеч қандай чеклов киритмагани”ни таъкидлади.

“Дўстлар, бизга WhatsApp дастури орқали сурат ва видео жўнатишда муаммолар бўлаётгани ҳақида абонетлардан жуда кўплаб мурожаатлар келаяпти. Расман маълум қиламизки, Ucel ушбу хизматдан фойдланиш бўйича ҳеч қандай чеклов ўрнатмаган”, дейилади Ucelнинг расмий баёнотида.

Mezon.uz сайти хабарига кўра, Beeline компанияси ҳам худди шу мазмунда баёнот берган.
“WhatsAppга видео юклаб бўлмаяпти”
Кейинги икки кун ичида Ўзбекистонда WhatsApp тармоғида носозликлар юзага келгани ҳақидаги шикоятлар сони тўхтаямапти.
Манбаларнинг айтишича, WhatsAppга расм ва видео юклаш имкони йўқолган. Ҳозирда бу тармоқда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланган:
“WhatsAppda расм ҳам, видео ҳам тортиб бўлмаяпти. Барча гуруппаларда фақат шу ҳақда гап-сўз бўлаяпти. Лекин ҳеч ким сабабини билмаяпти. Икки кундан бери аҳвол шу. Билайн ҳам, Юселл ҳам бир хилда. Иккаласида ҳам аҳвол шу”, деб ёзди манбамиз.
Бошқа бир манбага кўра, WhatsАppдаги сурат ва видеоларни фақат VPN проксиси орқали юклаб олиш мумкин бўлаяпти.
“WhatsАppдан келаëтган нарсаларни умуман скачат қилиб бўлмаяпти. Фақат VPN орқали олиш мумкин. VPN деган прокси борку телефонда, ўшани ëқмаса, умуман скачат қилиб бўлмаяпти. Фақат ëқиб, скачат қилаяпман”, деди манбамиз.
8 ноябрь. “Озодликка мобил телефондан кириб бўлмаяпти”
Муштарийлардан келган хабарларга кўра, сўнгги кунларда Озодлик сайтига Ўзбекистон ичкарисида қўйилган чекловлар кучайган.
“Аввал Озодлик сайтига Опера мини орқали мобил Интернетдан кириш мумкин эди. Ҳозир бутунлай ёпилган. Умуман киришнинг имкони йўқ”, дейди Озодлик мухлисларидан бири.
Тошкентлик йигитнинг айтишича, "нафақат мобил телефон балки уй компьютери орқали Интернетга уланганлар ҳам муаммоларга дуч келаяпти".
“Узтелекомдан АДСЛ Интернет оламан. Яна Билайндан ҳам. Иккаласида ҳам шу аҳвол. Юселлда ҳам худди шунақа нарса бўлаяпти. Ўзидан тўғридан-тўғри скачат қилиб бўлмаяпти. Уйдаги компьютеримга алоҳида келган виделенная линия орқали интернетга уланганман. Через Wi-Fi, бу ерда ҳам худди шу нарса бўлаяпти. Билайн, Юселлда ҳам худди шу аҳвол, оддий интернетда ҳам”, деди тошкентлик йигит.
5 ноябрь. Ижтимоий тармоқларда тарқалган эълон
Кейинги икки кун давомида "Ижтимоий тармоқлар Ўзбекистонда чекланиши мумкин"лиги ҳақидаги WhatsАpp каби тармоқлар орқали тарқалган "эълон" Интернет фойдаланувчилари орасида саросимага сабаб бўлаяпти.
“Özbekiston respublikasi ichiki ishlar bölimi va Özbekiston respublikasi Milliy Havsizlik Xizmati. Özbekiston respublikasida internet tarmoqlarida cheklov e'lon qilmoqda. Unga köra Özbekiston hududida "Facebook, Twitter, What'sapp va Odnoklassniki.ru" saytlarini Özbekiston hududida qolash qatiyan man etilishi haqida Dunyo Elekton Xizmatiga ariza topshirdi. Unga köra 2014 yil boshida qölash haqida ma'lum qildi”,(Матн таҳрир қилинмаган- таҳр.) дейилади "эълон"да.
Ҳозирда бу "эълон" ким томонидан, нима мақсадда тарқатилгани номаълум.

30 октябрь: Блоггерларимиздан бири Ucell компаниясини ўз абонентларидан пул ўғирлашда айблади:

"Юсел ойига хар бир абонентдан камида 2-3$ угирлаяпти, бугун мандан 35 цент асоссиз уриб колди, кечкурун 1.09 цент бор эди,атайин 1 цент хам ишлатмадим, эрталаб туриб карасам 71цент колибди хисобимда, 3цент абонент тулови булса,колган 35цент каерга кетиши мумкин??? Буни офисга(юселл) бориб айтиш эса бефойда. Айникса кушимча хизматларни улаганда ёки сузлашув пайтида купрок уриб колади, буни исботлаш эса игна б.н кудук казгандай гаплигини купчилик билади. Качонгача Узб.да бунака ифлос сиёсат давом этаркин. Мана 10кундан буён мунтазам ток учиш мавсуми бошланди, газ босими эса ута паст, халиям марказда яшайман,кишлокларда ахвол жуда чаток, энг кизиги одамлар аллакачон куникиб булишган бунака эктримал шароитларга!", дейилади блоггеримиз хабарида. (Хабар таҳрир қилинмаган)


25 октябрь: Соат 18:35.
TeliaSonera ширкатидан ваъда қилинган қўнғироқ амалга оширилди. Исмини очиқламасликни сўраган ширкат расмийсига кўра, Ucell компанияси симкарталарнинг етишмай қолгани боис, уларни сотишни вақтинча тўхтатган.

"Талаб кўпайиб кетгани боис, симкарталар етишмаслиги юзага келган. Шу боис вақтинча сотиш тўхтатилган", деди TeliaSonera ширкати расмийси.

Соат 17:45. Озодлик мухбири Швециянинг TeliaSonera ширкатининг матбуот котиби билан қайта боғланиб, Ucell компаниясининг симкарталарни сотишни тўхтатгани ҳақидаги хабар юзасида яна маълумот сўради. Ширкатдан яна "вазиятни ўрганиб, ўзимиз қўнғироқ қиламиз", деган жавоб бўлди.

Соат 17:05. Блоггерларимиздан бири "Билайн" ширкатининг ўз фаолияти борасида WhatsApp ва Viber орқали ва СМС тарзида тарқатилган хабарлар бўйича берган расмий жавобини жўнатди:

Билайннинг тарқатилган миш-мишларга расмий жавоби.

Билайннинг тарқатилган миш-мишларга расмий жавоби.



Соат 16:30. “Билайн” уяли телефон ширкати бўхтон хабар тарқатувчи "спамерлар"ни топишни сўраб, Ўзбекистон Бош прокуратурасига арз қилгани хабар қилинди.

Соат 16:10. Beeline компанияси ўз абонентларига жўнатган СМС орқали компания ёпилиши ҳақидаги хабарларни Ёлғон деб, бу хабарларга ишонмасликни сўради.


Соат 15:30. Швециянинг TeliaSonera ширкатидан ҳали жавоб келмади. Вазиятни ўргангач, ўзлари телефон қилишини айтишган эди.

Соат 14:30. Ucellнинг Тошкентдаги офисларидан бирининг ходимаси компаниянинг симкарталарини сотиш тўхтатилганини тасдиқлаб, буни фақат​ Ucell офислари олдида симкарта олиш учун турнақатор навбатлар пайдо бўлди. (Сурат бугун- 25 октябрда олинган)

Ucell офислари олдида симкарта олиш учун турнақатор навбатлар пайдо бўлди. (Сурат бугун- 25 октябрда олинган)

вақтинчалик эканини айтди.

Соат 13:45. Швециянинг TeliaSonera ширкатининг матбуот котиби Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистондаги шўъбаси - Ucell компаниясининг симкарталарни сотишни тўхтатганидан бехабарлигини айтди.

"Биз ҳозирча бундан бехабармиз. Ўрганиб маълумот берамиз", деди TeliaSonera ширкатининг матбуот котиби.

Ucell офислари олдида симкарта олиш учун турнақатор навбатлар пайдо бўлди. (Сурат бугун олинган)

Ucell офислари олдида симкарта олиш учун турнақатор навбатлар пайдо бўлди. (Сурат бугун олинган)

Соат 13:30. Тошкентдаги блоггерларимиздан етиб келган хабарга кўра, Ucell компанияси янги симкарталарни сотишни тўхтатиб қўйган.

"Билайн ёпилади деган хабар тарқалгач, бу компаниянинг абоненти бўлганларнинг кўпчилиги Юселлнинг симкарталарини сотиб ола бошлади. Юселлнинг офислари олдида одамлар тўпланиб қолди. Узундан-узун навбатлар пайдо бўлди. Юселлчилар қўрқиб кетди, шекилли симкарта сотишни тўхтатишга қарор қилди. Ҳозир сим карта сотмаяпти. Юселл ортиқча абонентни кўтара олмайди. Ўзи ҳозир зўрға амаллаяпти", деди Тошкентдан хабар йўллаган блоггеримиз.



** *** *** *** *** *** *** ***

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси расмийлари ширкатнинг лицензияси олиб қўйилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни "ёлғон" деб атади.


** *** *** *** *** *** ***

Озодликка “Билайн” уяли телефон операторининг лицензияси олиб қўйилгани ҳақида ушбу хабар етиб келди:

"Приказом Узбекского агентства связи и информатизации за №19-L от 24 октября 2013 года приостановлено действие лицензии ООО "UNITEL" торговой маркой «Билайн» в форме ООО.
В официальном заявление сообщается, что в соответствии со статьей 22 Закона Республики Узбекистан "О лицензировании отдельных видов деятельности" за неоднократные и систематические грубые нарушения, невыполнение предписаний контролирующего органа с 17:00 часов 26-октября 2013 года приостанавливается на 15 рабочих дней действие лицензии cерии АА №0000645, выданной 12.09.2006г. ООО «UNITEL» торговой маркой «Билайн». в форме ООО на право занятия деятельностью по проектированию, строительству, эксплуатации и оказанию услуг сетей подвижной радиотелефонной (сотовой) связи"
, деган хабар етиб келди.

Ушбу хабар бугун тушга қадар деярли барча барча ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.


24 октябрь: Ўзини Бек деб таништирган йигит мобил алоқа нархининг қимматлигидан шикоят қилади:

"Salom ozodlik muxbirlari bu mavzuni chqarib juda tog'ri qilbsizlar beeline kampanyasi enterneti skorsi juda pasligi va sevyaz yoqligiga qaramay narxlarni oshiryabdi sizlardan iltimos shu arizalani tegshli joylaga yetkazsalarez telda gaplashish mts davriga qaraganda 10 barobar kerak bolsa undan ziyot oshgan bu biz yoshlarga juda og'rlik qilyabdi sfatli va arzon bolishini xoxlaymiz...", деб ёзади Бек.

*** *** *** *** ****

Исмини очиқламаган муштарий мобил алоқанинг сифатсизлигини Ўзбекистон учун уятли ҳолат, деб ҳисоблайди:

"UZBda mobil aloqa sifati ZERO !!!!
mts ketdi, ucell va beeline esa o'ljani xazm qila olmayapti...
30 million nufuzli bir mamlakatda to'g'ri tuzuk bir aloqa kompaniyasi yoq-
uyat!!!"


** *** *** *** *** *** *** *** *** *** ***


23 октябрь: Сирдарё вилоятида яшовчи муштарий алоқа сифатининг ёмонлигидан шикоят қилиб, Озодликка хабар йўллади.

"Оxirgi paytda aloqa sifatsizligi judayam keskin tarzda yomonlawdi umuman telefon qiliwni iloji bölmayapti beeline ham ucell ham ikalasiyam bir gör. Sizdan wuni söramoqchidimki sirdaryo viloyatida, sirdaryo shahrida va guliston shaxridagi sifatsiz uyali aloqa kampaniyalar haqida qayerga arz qilsa böladi. Arizadan keyn aloqa sifati yaxshilaniwi mumkunmi? Kimga arz qiliw kerak? Iltimos wu hususda menga yordam bersangiz", дея сўради сирдарёлик муштарий.

Мобил алоқанинг сифатсизлигидан қаерга шикоят қилиш мумкин?, деган саволга OzodJavob орқали жавоб излаганмиз.

***** ***** ***** ***** ***** **** **** **** **** **** *

Муштарий Элмурод мобил компаниялар ҳақида халқ орасида тарқалган янги мақоллардан айримларини жўнатган:

"UCELLга кунинг қолса, додингни кимга айтасан".

"Айрилганни UCELL ер, бўлинганни Beeline".

"МТС ни шамол учирса UCELL ни осмонда кўр".


*** **** **** **** **** **** **** **** *** **** ***

Поп туманидан Аббосбек мамлакатдаги мобил компаниялари орасида рақобат йўқлиги учун уларни яхши ишламаётгани ҳақида ёзади:

"Uzbekistonga boshqa uyaliy aloqa kirib kelmasa ucell va bilaynda sifat kuchaymaydi mtsdan umid qolmadi 10 mb lik klip kuchirsak ucellda 1 2 soatda kuchiradi yoki net ishlamay qoladi yoki sivit uchsa antena uladi raqobat bumagandan sung shuda axvol"

P.S. Муштарийлардан келган хабар ва шарҳлар таҳрирсиз эълон қилинган!

Хабар ва маълумотлар, фикр-мулоҳазаларингизни қуйидаги манзиллар орқали жўнатишингиз мумкин:

Twitter: mekhribon_uz

Facebook: Mekhribon Bekieva

Skype: mekhribon_uzbek

Email: mehr.uz.09@gmail.com

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG