Линклар

logo-print
Телиасонера ширкатининг Ўзбекистондаги бренди ҳисобланадиган Ucell уяли телефон оператори дунёга машҳур дирижёр ва мусиқачи Юрий Башметнинг Тошкентда, Style.uz Санъат ҳафталиги доирасида ўтказилган концертига хомийлик қилаётганини тан олди.

Тошкентдаги Ucell ширкатининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Умида Зиёмова: "Биз дунёга машхур, биринчи бўлиб альтнинг соло чолғу асбоби сифатидаги имконларини исботлаб берган мусиқачининг концертига бош ҳомий бўлганимиздан хурсандмиз. Қолаверса Style.uz ҳафталиги очилишида иштирок этган холда Ўзбекистонда маданият ва санъат ривожига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз, - деб билдирди.

Юрий Башмет Ўзбекистонга сафари давомида Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабаларига мастер-класс машғулотларини ҳам ўтказган.

Телиасонера ширкати Гулнора Каримованинг Фонд Форум жамғармаси ўтказадиган тадбирларига миллионлаб доллар маблағ ажратгани ўтган йили швед матбуоти назарига тушган эди.

Швеция жамоатчилик телевидениеси ва Озодлик қўлга киритган, Гулнора Каримованинг дастхати, деб ишонилган ҳужжатларда Телиасонера ширкатига кўп миллион долларлик ҳақ эвазига муҳофаза таклиф қилингани ва бу ширкатдан Гулнора Каримованинг хайрия тадбирларига ҳомийлик талаб қилингани аён бўлганди.

Швеция жамоатчилик телевидениеси ва Озодлик қўлга киритган шу ҳужжатларга кўра, швед ширкатидан ҳар йили уч марта “Келажак овози”, “Style.uz”, “Асрлар садоси” тадбирларига ҳомийлик қилиш талаб қилинади.

Ҳомийлик турларидан бири сифатида, бу тадбирларга бирорта юлдузни олиб келиш айтилади.

Гулнора Каримова Твиттердаги саҳифасида швед журналистлари тақдим этган ҳужжатларни сохта, деб атаган эди.
XS
SM
MD
LG