Линклар

logo-print
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишлили экани айтиладиган TV Markaz телеканали эфирдан йўқолишидан икки кун ўтиб, бу борада расмий изоҳ берди.

23 октябр куни TV Markaz сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, эфирнинг вақтинча тўхтатилишига телекўрсатувларининг янги форматга ўтаётгани сабаб бўлган.

Бироқ TV Markaz баёнотида ушбу эълон нима учун эфир тўхтатилиши арафасида эмас, балки эфир ўчирилганидан икки кун ўтиб берилгани тўғрисида изоҳ берилмаган.

Телеканал қачон ўз эфирини қайта бошлаши ҳам ҳозирча ноаниқ қолмоқда.

Эслатамиз, Гулнора Каримовага тегишлилиги иддао қилинадиган Terra Group ширкатига қарашли Forum TV, TV Markaz, NTT ва SOFTS телеканаллари 21 октябрдан бошлаб эфирга чиқишни тўхтатган эди.

Мазкур телеканалларнинг фаолияти шу кунларда ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан жиддий тафтиш қилинаëтгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG