Линклар

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Швейцариянинг Базел шаҳрида ўтаётган "Swiss Indoors" халқаро турнирининг иккинчи босқичида таниқли теннисчи Рожер Федерерга мағлуб бўлди.

Чоршанба куни ўтган учрашув уч сет давом этди ва 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида мезбон теннисчи фойдасига якунланди.

Бунгача 27 ёшли Истомин ўзидан беш ёш катта бўлган Федерерга қарши жами тўрт марта кортга тушган эди. Учрашувларнинг барчаси швейцариялик теннисчи ғалабаси билан якунланган.

ATP жаҳон рейтингида 6-ўринда бораётган Рожер Федерер 17 марта Катта дубулға туркумига кирувчи турнирларда ғалаба қозонган ва узоқ вақт давомида дунёнинг биринчи ракеткаси бўлиб келган.

Сентябр ойи бошида US Open турнирининг тўртинчи босқичигача етиб борган Денис Истомин ATP рейтингида 85-поғонадан 47-поғонага кўтарилиб олган эди. Айни дамда у 48-ўриндан жой олган.

Асосан Россияда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик теннисчига унинг онаси Клаудия Истомина мураббийлик қилади.
XS
SM
MD
LG