Линклар

Эрон уранни боийитиш ишларини тўхтатгани айтилмоқда


Эрон парламенти вакили Ҳуссайн Нақавий Ҳуссайний Теҳрон ҳукумати уранни бойитиш ишларини 20 фоизлик нуқтада тўхтатгани ва ядровий реакторда синаб кўриш учун етарли ёнилғи ишлаб чиқарганини айтмоқда. Эрон парламенти вэб сайтида сешанба куни эълон қилинган хабарномада, парламентнинг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раиси ўринбосари Ҳссайний ҳозирда “қўшимча ёнилғи ишлаб чиқаришга эҳтиёж йўқ”, дея маълум қилди.

Теҳронда жойлашган иншоотдаги реактор тиббий изотоплар ишлаб чиқаришга мўлжаллангани айтилади. Лекин Қўшма Штатлар ва ғарбдаги бошқа давлатлар Эрон уранни бойитиш дастури ёрдамида ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганини айтиб келади.

Ҳуссайний шунингдек, Теҳрон 20 фоизгача бойитилган уранни ёнилғи стерженьларига айлантириб, дастурнинг “тинч мақсадларга йўналтирилганига оид шубҳаларни” бартараф этиш ниятида эканини қўшимча қилди.

Хабарларга кўра, Эрон вакиллари яқинда Женевада ўтган халқаро музоаркаларда уранни 20 фоизгача бойитиш ишларини тўхтатишни таклиф қилган. Бироқ, Эрон ҳукумати бу ҳақда очиқ баёнот берганича йўқ.
XS
SM
MD
LG