Линклар

Европа Иттифоқи АҚШ разведкаси ҳаракатларини муҳокама қилади


Брюсселда бугун бошланадиган Европа Иттифоқи саммитида АҚШ разведкаси европаликларнинг телефон ва Интернет мулоқотларини кузатганига оид иддаолар биалн боғлиқ жанжал муҳокама қилинади. Пайшанба куни Тошкент вақти билан кечқурун 20.00да бошланиши кутилаётган йиғин кун тартибидан Европага ноқонуний иммиграция масаласи ҳам ўрин олган.

Кеча Германия Канцлери Ангела Меркел АҚШ Президенти Барак Обама билан телефон суҳбатида Америка разведкаси унинг телефонини тинглаганига оид иддаоларни юзасидан эътироз билдирди.

Франция Президенти Фарнсуа Олланд ҳам миллионлаб французларнинг телефон сўзлашувлари тингланиши билан боғлиқ жанжал масаласи ЕИ саммити кун тартибига киритилишини талаб қилди.

Айни пайтда ЕИнинг Италия, Греция, Малта, Қибрис ва Испания каби жанубий мамлакатлари асосий диққатини Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан келаётган ноқонуний муҳожирлар оқими муаммосига қаратмоқчи.

Кейинги пайтларда Африка ва Яқин Шарқдан Европага ўтишга ҳаракат қилган юзлаб мигрантлар денгизда ҳалокатга учраб ҳалок бўлиши ҳоллари кўпайган.
XS
SM
MD
LG