Линклар

АҚШ разведкасига оид сиздирилган янги маълумотларга кўра, АҚШ дунё бўйлаб 35та давлат раҳбарларининг телефон мулоқотларини кузатиб борган.

Британиянинг “Guardian” газетасида чоп этилган ҳисобот АҚШ разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден тарафидан сиздирилган 2006 йилга оид маҳфий ҳужжатга асосланиб тайёрланган.

Ҳисоботда АҚШнинг Миллий хавфсизлик ангетлиги айнан қайси давлат раҳбарлари қўнғироқларини кузатиб боргани ҳақида айтилмаган.

Бироқ агентлик 35 давлат раҳбарларига тегишли 200дан ортиқ телефонларни кузатгани ва телефон рақамлари Оқ Уй, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти тарафидан тақдим этилгани ҳақида айтилади.

Айни дамда Германияда канцлер Ангела Меркел телефон мулоқотлари АҚШ разведкаси тарафидан кузатиб борилгани кескин танқид қилинмоқда.

Пайшанба куни Оқ Уй Меркелнинг телефон мулоқотлари кузатилганини инкор этмади, бироқ келажакда бу амалиёт қайталанмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG