Линклар

БМТнинг Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари ва Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари 28 октябр, душанба куни Теҳрон ядровий дастури бўйича навбатдаги учрашувни ўтказади.

АЭХАга кўра, агентлик раҳбари Юкиа Амано ва Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчи ўртасидаги учрашув агентликнинг Вена шаҳридаги бош қароргоҳида бўлиб ўтади.

Халқаро агентлик Эроннинг ядровий дастурига оид иншоотлари ва ҳужжатларини ўрганиш, ҳамда расмийлар билан учрашиш истагидадир.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келади.

Эрон бу айбловлари рад этиб, ядровий дастури фақат тинч мақсадларни кўзлашини айтади.

Душанба кунги учрашув Эрон ва дунёнинг етакчи давлатлари ўртасида ноябр ойига режаланган навбатдаги сўзлашувлар олдидан бўлиб ўтади.

Ўтган ҳафта Женевада бўлиб ўтган сўнгги сўзлашувлар Ғарб давлатлари томонидан олқишланган бўлса-да, бирор сезиларни натижа бермаган эди.
XS
SM
MD
LG